Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон-Хитой ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган тадбирлар бўлиб ўтди

2019-06-21 | Иқтисодиёт

Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги савдо-иқтисодий, сармоявий ҳамда таълим соҳаларидаги алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида мамлакатимизнинг Хитойдаги элчихонаси томонидан Гонконг махсус маъмурий тумани ва Шенчжен шаҳрида қатор тадбирлар ташкил этилди.

Мамлакатимиз элчихонаси вакиллари ва Хитой Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Умумхитой қўмитаси раисининг ўринбосари Лян Чженин ўртасида бўлиб ўтган учрашув чоғида Гонконг компанияларининг Ўзбекистондаги сармоявий ва маърифий лойиҳалардаги иштироки масаласи муҳокама қилинди.
 
Тадбирда Гонконг «Бир макон – бир йўл» ташаббуси доирасида инвестициявий ҳамкорлик бўйича қатор афзалликларга эга экани алоҳида таъкидланди. “Бу эса Гонконгнинг молиявий, логистик ва бошқа йўналишларда «хаб маркази» сифатидаги ўрнини мустаҳкамлаш имконини бермоқда”, деди Л.Чженин.
 
Унинг эътироф этишича, тарихий «Буюк ипак йўли» руҳидаги замонавий ҳамкорликни ривожланиши учун ўта муҳим бўғин ҳисобланадиган Ўзбекистон Марказий Осиёнинг минтақавий транспорт хабига айланиши мумкин.
Тадбирда Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида савдо-иқтисодиёт, сармоялар, технологиялар, таълим ва сайёҳлик соҳаларидаги самарали ҳамкорлик учун улкан салоҳиятлар борлиги таъкидланди. Гонконгда Ўзбекистонга сармоя киритиш ва бизнес юритиш борасида катта қизиқиш мавжуд. Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонаси таклифига биноан жорий йил июль ойида амалга оширилиши режалаштирилаётган Гонконг ишбилармон доиралари вакилларидан иборат делегациянинг мамлакатимизга ташрифи чоғида биргаликдаги ишларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинади.
 
Мулоқот чоғида таълим соҳасидаги ҳамкорлик масалаларига ҳам эътибор қаратилди. Шу ўринда Ўзбекистонда Гонконг олий таълим муассасаларининг бўлимлари ва ўрта мактабларини очиш, таълим жараёнига хитойлик мутахассисларни жалб этиш юзасидан фикр алмашилди.
 
Ўзбекистон томони хитойлик ва гонконглик фуқароларга виза бериш тартибини енгиллаштиргани Хитойдан ўзбек заминига келаётган сайёҳлар сонини оширишга кўмаклашиши билан бир қаторда Ўзбекистон шаҳарлари ва Гонконг ўртасида қўшимча авиақатновларни очиш заруратини яратгани таъкидланди.
 
Мамлакатимиз вакиллари «Yilin BAGU GROUP» Ўзбекистон – Хитой компаниясининг очилишига бағишланган тадбирда ҳам иштирок этди. Ушбу компания пойтахтимизда Ўзбекистон-Хитой анъанавий тиббиёт маркази, «Дўстлик» клиникаси, Нукус шаҳрида алюмин фольгаси тайёрлашга ҳамда шифобахш гиёҳлардан дори-дармон ишлаб чиқаришга ихтисослашган заводлар қуриш каби лойиҳаларни ҳаётга тадбиқ этмоқда.
 
«Huawei» компаниясининг Шенчжен шаҳридаги бош қароргоҳида «Келажак ниҳоллари» («Seeds for the future») ўқув дастурининг якунланиши муносабати билан қатор мамлакатлар ёшлари, жумладан, Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети талабаларининг тақдирланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Компания вице-президенти Юй Ченлан ахборот технологиялари соҳасида, хусусан, дастурий маҳсулотлар, телекоммуникация, ахборот хавфсизлиги йўналишларида ёш мутахассисларни тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик кўламини янада кенгайтиришга тайёр эканини маълум қилди.
 
«Hong Kong Airlines» ва «CTSHK Metropole International Travel Services» компанияларида бўлиб ўтган учрашувларда ҳам ўзаро ҳамкорлик истиқболлари билан боғлиқ масалалар муҳокама этилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться