Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазир Шерзод Кудбиев Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон билан учрашув ўтказди

2019-06-19 | Жамият

18 июнь Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев Корея Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Кан Чже Квон билан учрашув ўтказди.

Ўзбекистон ҳозирда меҳнат соҳаси бўйича Корея Республикаси билан фаол ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Хусусан, бугунги кунда Тошкент, Самарқанд, Шаҳрисабз шаҳарларида Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг касб-ҳунарга ўқитиш марказлари фаолият юритмоқда. Бу каби марказларни тизимли равишда республиканинг бошқа ҳудудларида ташкил этиш режалаштирилган.

Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг хориждаги илк ваколатхонаси ҳам айни Корея (Кванжу шаҳри)да ташкил этилди.

Корея Республикаси Ўзбекистон фуқаролари вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун борадиган асосий давлатлардан ҳисобланади. Жорий йил Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги Корея Республикасида ишга жойлашиш истагида бўлган фуқаролар учун корейс тилидан саралаш тест синовини ўтказиш бўйича янги шаффоф тизимни жорий қилди.

Учрашув давомида томонлар меҳнат соҳаси тизимидаги шу каби ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва меҳнат миграцияси бўйича ўзаро муносабатларни сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш масалалари ҳақида фикр алмашди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться