Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Расмий хабарнома

2019-06-19 | Жамият

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси шу кунларда ижтимоий тармоқларда Қўмитага шикоят қилиб келган аёлларнинг ҳибсга олинганлиги юзасидан тарқалган хабарлар бўйича қуйидагиларни маълум қилади: 

Ушбу ҳолат Қўмита ҳудудидан ташқарида, трассада рўй берган. Шу куни аёллар Қўмитагача етиб келмаган, ходимлар билан учрашмаган. 

Кейинроқ маълум булишича, ушбу аёллар жамоатчилик тартибини бузганлиги учун кўчада Миллий гвардия ходимлари томонидан олиб кетилган.

Ушбу воқеадан кейин аёллар Қўмитага таклиф этилган, улар билан сухбат ўтказилган, уларнинг муаммолари ҳуқуқ-тартибот идоралари ваколатида бўлганлиги туфайли, ўрнатилган тартибда кўриб чиқилмоқда. Икки нафар аёлнинг муаммоларига эса ижобий ечим топилган.

Ҳурматли ватандошлар! Шу ўринда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасида фуқароларни қабул қилиш ишлари ҳар куни амалга оширилишини маълум қиламиз. Қўмита раиси Танзила Нарбаеванинг кабул кунлари - ҳафтанинг ҳар пайшанба куни (хизмат сафарида бўлган кунларидан ташқари).

Манба: Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси

Поделиться