Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

ЭЪЛОН

2019-06-18 | ШҲТ

Бугун соат 17:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Бишкекда ўтказилган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммити ҳамда Душанбеда ўтказилган Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгашнинг саммитидаги иштироки якунлари юзасидан брифинг ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.

Мулоқот давомида ушбу икки халқаро тадбирда кўтарилган минтақавий аҳамиятга эга долзарб масалалар, сиёсат, иқтисодиёт ва хавфсизлик соҳаларида кўп томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш истиқболлари, давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган амалий ҳамкорликни кенгайтиришга доир муҳим ташаббуслар хусусида маълумот берилади.
 
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори Орипов Элдор Тоҳирович, директор ўринбосари Валиев Санжар Олимхонович, Минтақавий тадқиқотлар маркази бошлиғи Мустафоев Бахтиёр Рустамович, бўлим бошлиғи Расулов Саъдулло Шукурбоевич иштирок этади.
 
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади.
 
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59

Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги

Поделиться