Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019-06-13 | Иқтисодиёт

Ўзбекистоннинг Риёз шаҳридаги элчихонаси вакиллари Саудия Арабистони Подшоҳлиги Савдо-саноат палаталари кенгашида икки мамлакат ўртасидаги ўзаро манфаатли савдо-иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди.

Мамлакатимиз дипломатик миссияси раҳбари Улуғбек Мақсудов подшоҳлик Савдо-саноат палаталари кенгаши бош котиби Сауд бин ал-Машарий билан учрашув чоғида Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган изчил ислоҳотлар кўлами, жумладан, хорижлик тадбиркорлар билан ҳамкорлик кўламини кенгайтириш, уларнинг самарали фаолияти учун яратилаётган қулай инвестициявий муҳит ҳақида батафсил маълумот берди.

Сауд бин ал-Машарий ўз навбатида Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакиллари Ўзбекистондаги ўзгаришлар жараёнини катта қизиқиш билан ўрганаётгани, истиқболли ҳамкорлик лойиҳалари бўйича изланишлар олиб бораётганини таъкидлади. «Сўнгги ярим йил давомида икки марта тадбиркорлар ва сармоядорлар делегацияларига раҳбарлик қилиб, Ўзбекистонда бўлдим. Тошкент шаҳрида ўтказилган бизнес-форум ва Урганч шаҳрида ташкил этилган «Invest in Khorezm» халқаро инвестиция анжумани вакилларимизнинг мамлакатингиздаги ислоҳотлар кўламига ишончини янада оширди», деб таъкидлади у.

Учрашувда яқинда Наманган шаҳрида ўтказилган «Invest with Namangan» халқаро форуми доирасида 300 миллион доллардан зиёд миқдорда битим ва шартномалар имзолангани ҳам хорижлик сармоядорларнинг Ўзбекистон билан ҳамкорлиги изчил ривожланаётганидан далолат экани қайд этилди. Бундай халқаро инвестиция анжуманларини ташкил этиш тажрибаси мамлакат ҳудудларида саноатни ривожлантириш, тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш, иқтисодиётнинг жадал суръатлар билан ўсишига ижобий таъсир кўрсатишига ишонч билдирилди.
 
Мулоқот доирасида саудиялик тадбиркорларга Хоразм ва Наманган вилоятларида амалга оширилиши режалаштирилаётган инвестицион лойиҳалар тақдим этилди. 
Савдо-саноат палаталари кенгашининг бош котиби мазкур лойиҳалар Ўзбекистонда янги корхоналар ташкил этиш, мавжудларини модернизация қилиш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини оширишини таъкидлар экан, Саудия Арабистони ишбилармон ва сармоядорлари уларни ўрганиб чиқиб, ўз таклифларини беришини айтди.
 
Учрашувда Хоразм вилояти делагациясининг Саудия Арабистони ва саудиялик тадбиркорларнинг Наманган вилоятига ташрифларини ташкил қилиш масалалари муҳокама қилинди. С.ал-Машарий Ўзбекистон тадбиркор аёллар уюшмаси аъзолари ва Подшоҳлик ишбилармон аёллари ўртасида ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйишни таклиф қилди.
Музокараларда Ўзбекистон – Саудия Арабистони ҳукуматлараро қўшма комиссиясининг навбатдаги мажлисига тайёргарлик кўриш, Ишбилармонлар кенгашини тузиш каби масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
 
Шуни таъкидлаш жоизки, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ишбилармон доиралари вакилларининг ўзаро ташрифлари ва ҳамкорлиги изчиллашгани самарасида 2019 йил январь–май ойларида ўзаро савдо-сотиқ ҳажми ўсгани кузатилди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться