Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

МДХМИ Тошкент филиали абитуриентлардан 15 июндан бошлаб ҳужжатлар қабул қила бошлайди

2019-06-13 | Таълим

Жорий йил 15 июндан Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) Тошкент филиали абитуриентлардан бакалавриат и магистратура йўналишлари бўйича ҳужжатлар қабул қилишни бошлайди.

Ушбу олий ўқув юртида таълим олишга қарор қилган ўғил-қизлар 15 июндан 1 июлгача бакалавриатнинг «Бизнес-информатика» йўналиши, 15 июндан 20 июлга қадар эса магистратуранинг «Ҳуқуқ» ва «Бизнес-информатика» йўналишига ҳужжатлар топшириши мумкин.
 
Бакалавриат талабалари рус ва хорижий (инглиз, француз ёки немис) тиллар ҳамда математика фанларидан кириш имтиҳонлари топширади.
 
Магистр йўналишидаги номзодлар эса портфолио (ҳужжатлар тўплами) танловидан ўтади ва иншо ёзади.
 
2019/2020 ўқув йилида таълим учун тўловни амалга ошириш шарти билан ҳар бир йўналиш бўйича жойлар сони 25 та этиб белгиланган.
Ҳужжатлар рўйхати, ўқув йили дастурлари, қабул қилиш тартиби ва қабул комиссиялари манзиллари ҳақидаги батафсил маълумотни қуйидаги электрон манзил орқали олиш мумкин: https://uzb.mgimo.ru/#sxema.
 
Эслатиб ўтамиз, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Россия олий ўқув юрти ўртасида МДХМИнинг Ўзбекистондаги филиали фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат ўтган йил октябрь ойида Тошкентда биринчи марта бўлиб ўтган Ўзбекистон-Россия таълим форуми доирасида имзоланган эди.
 
2019 йил 11 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Тошкент шаҳрида МДХМИ филиали фаолиятини ташкил этиш бўйича қарори қабул қилинди.

Манба: “Дунё” ахборот агентлиги

Поделиться