Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

MERRYMED FARM: Фармацевтика Наманган иқтисодиётининг йирик тармоғига айланмоқда

2019-06-13 | Иқтисодиёт

Иқтисодиётнинг диверсификацияси натижасида фармацевтика соҳасининг улуши Наманган вилояти иқтисодиётида салмоқли ҳажмга эга бўлмоқда. Ҳозирда Наманган дори-дармон ишлаб чиқаришда Республиканинг энг олд вилоятларидан бирига айланди.

Наманган туманида вилоятнинг энг йирик фармацевтик корхонаси – «Merrymed Farm» МЧЖнинг навбатдаги мажмуаси расмий очилиш маросими бўлиб ўтди. Инфузион эритмалар, кўз томчилари, пластик ҳамда шиша ампулаларда инекцион эритмалар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бу бўлимнинг лойиҳаси, президент Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил июль ойидаги Наманган вилоятига ташрифи чоғида тақдим этилганди. Икки йил ичида қиймати 25 миллион АҚШ доллари бўлган лойиҳа ҳаётга тадбиқ этилди.
Тантанали маросимда сўз олган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров,  “Ташрифдан олган куч-қувват ва шижоат билан, «Merrymed Farm»  корхонаси раҳбарлари томонидан қисқа давр ичида 7 йўналишда 120 турдаги янги дори-дармонлар ишлаб чиқаришга мўлжалланган 20 минг м2 майдонда янги бўлим қуриб битказилди. Бу бўлимнинг ишга тушиши билан 300 та янги иш ўрни яратилди”, деб таъкидлади.
Очилиш маросимида, шунингдек, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Солижон Мўминов, «Merrymed Farm» корхонаси раҳбари Насимжон Азизов ҳам нутқ сўзлашди.
2010 йилда 30 ишчи билан ўз фаолиятига бошлаган «Merrymed Farm» МЧЖ, бугун 700 та иш ўрни яратилган, йиллик қуввати 120 миллион ўрамга яқин дори воситалари ишлаб чиқариш ҳажмига эга Фарғона водийсидаги энг йирик, республикада кучли учликка кирувчи фармацевтик корхонадир. Вилоятда ишлаб чиқарилаётган дори воситаларининг 97 фоизи «Merrymed Farm» ҳиссасига тўғри келади. Корхона цехларида таблеткалар, капсулалар, инекцион ва инфузион эритмалар, мазлар, сироплар, суспензиялар, кукун кўринишидаги антибиотиклар ишлаб чиқарилмоқда. Янги ишга туширилган бўлимда йилига 15 миллион 600 минг флакон, жами қиймати 30 миллиард сўмга яқин бўлган глюкоза, натрий хлорид, рингер, метронизадол, сипроксин ва бошқа дори воситалари ишлаб чиқарилади.
Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, 2016 йил якунларига кўра корхонада 275 киши меҳнат қилган ва тахминан 59 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. 2017 йил якунида эса ходимлар сони 360 га, ишлаб чиқарилган маҳсулот қиймати 105 миллиард сўмга тенг бўлган. Ўтган 2018 йил сўнгида эса «Merrymed Farm»да меҳнат қилаётган ходимлар 650 киши, йиллик маҳсулот қиймати эса 202 миллиард сўмдан ошиқ бўлган.
2017 йилдан Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистонга ўз маҳсулотларининг экспортини йўлга қўйган «Merrymed Farm», ўтган йили 700 минг АҚШ доллари қийматида хорижга ўз маҳсулотларини жўнатган. 2019 йилда эса ўз олдига 1,5 миллион доллар қийматида экспорт режасини белгилаб олган.

Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги

Поделиться