Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Словeния элчиси билан учрашув

2019-06-11 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Словения Республикасининг янги тайинланган Фавқулодда ва Мухтор Элчиси (қароргоҳи Москва шаҳрида) Бранко Раковетсни қабул қилди

Ишонч ёрлиқларини қабул қилар экан Вазир Элчини юқори ва масъулиятли вазифага тайинлангани билан табриклади ва унга самарали фаолият тилади.
 
Мулоқот чоғида ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда муносабатларни кенгайтириш ва мустаҳкамлашга икки томон ҳам қизиқиш билдирди.
 
Томонлар 2019 йилнинг май ойида вазирликлараро сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш амалиёти тилканганини қўллаб-қувватладилар. Ушбу тадбир ҳамкорликнинг устувор йўналишларини аниқлаш ва уларга эътибор қаратишга имкон беради.
 
Таъкидланганидек, савдо-иқтисодий, инвестиция, таълим ва маданий-гуманитар соҳаларда ўзаро манфаатли алоқалар ҳамкорликнинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.
 
Суҳбат давомида халқаро сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться