Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўсмир йигит-қизларимиз халқаро мусобақада совриндор бўлишди

2019-06-08 | Спорт

1-7 июнь кунлари Россиянинг Тольятти шаҳрида гандбол бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди. Мусобақада мамлакатимиз шарафини ўсмирлар терма жамоамиз қаторида Андижон ва Жиззах ОЗМИ жамоалари ҳам ҳимоя қилишди.

Мусобақа ёш тоифаларига қараб ўғил болалар ва қизлар ўртасида ўтказилди. Унда ҳамюртларимиздан ташқари Россиянинг турли автоном Республикалари, вилоят ва шаҳарларидан ташриф буюрган жамоалар, шунингдек, Украина, Қозоғистон ва Озарбайжонлик ёш гандболчилар ҳам баҳс олиб боришди.

Олимпия қўмитаси хабарида ёзилишича, айлана тизимда кечган халқаро турнир якунида 2003-2004 йилда туғилган ўсмир йигитларимиз кумуш медални қўлга киритишган бўлса, қизларимиз бронза медали билан тақдирланишган.

Манба: Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси

Поделиться