7 июнь куни соат 12:00 да Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги анжуманлар залида "Ўзбекзаргарсаноати" уюшмаси раиси ўринбосари Нодир Мираҳмедов, Республика "Ҳунармандлар" уюшмаси раиси ўринбосари Акобир Ҳакимов, Ахборот хизмати раҳбари Нилуфар Ҳотамова иштирокида интервью ва журналистлар билан очиқ мулоқот бўлиб ўтади.
Унда "Ўзбекистон Республикасида заргарлик тармоғини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2019 йил 18 майдаги Президент Фармони моҳияти ва аҳамияти хусусида маълумот берилади.
Мулоқот давомида соҳага инвестицияларни фаол жалб қилиш, сифатли заргарлик маҳсулотларини ишлаб чиқараётган қувватларни модернизация қилиш, ушбу маҳсулотлар экспортини кенгайтиришга тўсқинлик қилиб, тармоқ ривожига салбий таъсир кўрсатаётган тизимли камчиликлар ва уларни бартараф этиш чоралари муҳокама қилинади.
Барча ОАВ вакиллари таклиф этилади ва олдиндан рўйхатдан ўтишлари сўралади!
Рўйхатдан ўтиш учун:
90 732 53 59
Манба: Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги