Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон БМТ Бош Ассамблеяси 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди

2019-06-05 | Сиёсат

2019 йилнинг 4 июнь куни БМТнинг Нью-Йорк шаҳридаги қароргоҳида БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессиясининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда Ўзбекистон Республикаси илк бор Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг навбатдаги 74-сессияси раиси ўринбосари лавозимига сайланди.

Ўзбекистон вакили 2019 йилнинг сентябрь ойидан ўз вазифаларини бажаришга киришади ва 74-сессия якунланадиган 2020 йилнинг сентябрь ойигача Бош Ассамблея раисига мазкур орган фаолиятини бошқаришда ёрдам беради.
 
Ўзбекистоннинг БМТдаги Доимий ваколатхонаси (Нью-Йорк шаҳри) берган маълумотга кўра Бош Ассамблея ташкилотга аъзо барча давлатлар вакиллари иштирок этадиган асосий маслаҳат органидир. Ушбу орган тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш, қуролсизлантириш, тараққиёт, қашшоқликка барҳам бериш ҳамда инсон ҳуқуқлари ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш учун масъулдир. Бош Ассамблея БМТнинг энг нуфузли ва асосий органларидан бири сифатида ҳамда аъзо мамлакатларнинг ноёб форумини ўзида мужасcам этган ҳолда кенг доирадаги халқаро масалаларни кўриб чиқади ва улар бўйича қарорлар қабул қилади.
 
Раис ўринбосарларининг асосий ваколатлари доирасига раис иштирок этмаган ҳолларда Бош Ассамблея ялпи мажлисларини очиб бериш ва ёпиш, ялпи мажлисларда муҳокамаларни бошқариш, овоз беришга масалалар киритиш, улар бўйича қарорларни эълон қилиш каби вазифалар киради.
 
Ўзбекистон Республикаси БМТнинг ушбу юқори лавозимга сайланиши мамлакатимизнинг минтақада ва бутун дунёда дўстона муҳитни ҳамда ҳамкорликни мустаҳкамлаш, халқаро хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш, барқарор ривожланишга қаратилган ташқи сиёсати жаҳон ҳамжамияти ва БМТ раҳбарияти томонидан тўлақонли қўллаб-қувватланишидан далолат беради.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться