Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Юқори малакали ўқитувчилар ва иқтидорли ўқувчилар қабули

2019-05-29 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги тасарруфидаги Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати 2019-2020 ўқув йили учун юқори малакали ўқитувчилар ва иқтидорли ўқувчилар қабули эълон қилинади

Республикамизнинг барча ҳудудларидан мактаб-интернатнинг 7-10-синфларига (ҳар бир синфга 80 нафардан (40 нафар ўзбек, 40 нафар рус) жами 320 нафар иқтидорли ўқувчилар танлов (тест синови ва суҳбат) асосида қабул қилинади. Айнан ушбу йилда кириш учун имконият кўпроқ бўлиб, кейинги йиллардан эса фақат 7-синфга қабул амалга оширилади.

Мактаб-интернатда умумий ўрта таълим олиш бепул, таълим-тарбия жараёни ўзбек ва рус тилларида шунингдек, босқичма-босқич инглиз тилида амалга оширилади. Ҳар бир синфда ўқувчилар сони 20 нафарни ташкил этилади. 

Ўқувчиларнинг ёшини инобатга олган ҳолда ҳар бир синф учун ботаника, зоология, математика, биология, кимё ва инглиз тили фанларидан танлов учун тест саволлари мураккаблик даражаси давлат таълим стандартлари доирасида ўзбек ва рус тилларида тайёрланади ва маҳфийлиги таъминланади.

Танлов 2019 йил 5 - 15 августгача ўтказилиши режалаштирилган. Танловнинг аниқ вақти, жойи танлов ўтказилишидан камида бир ҳафта олдин мактаб-интернатнинг расмий web-сайти ibnsino-maktab.uz орқали эълон қилинади.

Танловда иштирок этувчи ўқувчиларга қўйилган асосий талаблар:

1) Кимё ва биология фанларига қизиқиши юқори ҳамда ушбу фанлардан дастлабки билим, кўникма ва малакага эга бўлган.

2) Билимлар белллашуви, республика ва халқаро фан олимпиадаларида иштирок этган, совринли ўринларни эгаллаган.

3) Мустақил тадқиқот иши билан шуғулланишга ва келажакда олим ёки етук мутахассис бўлиш ҳохиш-истаги бўлган.

4) Ўзбек ва рус тилларини мукаммал, хорижий тилни бошланғич босқичини ҳамда ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланиш малакасига эга.

5) Ҳаётга қатъий ишончи бўлган, кенг дунёқарашли ва лидерлик маҳоратини ривожлантиришга интилувчан.

6) Ўз имкониятларини намоён этиш ва ривожлантиришга, касб-ҳунар сирларини ўрганишга истаги юқори бўлган.

Ўқувчилар томонидан танловда иштирок этиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар

ота-оналарнинг мактаб-интернат директори номига аризаси

боланинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси нусхаси

боланинг 3 х 4 см ҳажмдаги 4 дона рангли фотосурати

умумтаълим мактаб директорининг тавсифномаси

туман, вилоят (шаҳар), республика ёки халқаро танловларда ғолиб бўлганини исботловчи ҳужжатларнинг нусхалари (диплом, фаҳрий ёрлиқ ва б.қ. ҳужжатлар).

Танловда иштирок этувчи ўқитувчиларга қўйилган асосий талаблар:

олий маълумотли, олий тоифали, истисно тариқасида 1-, 2-тоифали, нутқи равон, ўзига талабчан, ижодкор ва фаол ўқитувчи, шунингдек, олий таълим муассасасининг профессор ўқитувчиси 

ўқув фанининг илмий-назарий асослари, мазмуни, амалда қўлланилиши, дарс ташкил қилиш ва ўтиш методикасини мукаммал билган

таълим-тарбия жараёнини қизиқарли ва самарали ташкил этиш маҳоратига эга, креатив ёндашувга мойиллиги бўлган

ўқувчилар билимини баҳолашнинг замонавий тизимини билган ва самарали татбиқ этиш тажрибасига эга бўлган

илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланишга ва касбий маҳоратини такомиллаштириб боришга ҳохиш-истаги бўлган

ўзбек ва рус тилларини мукаммал,  хорижий тилни бошланғич босқичи ва мустақил ахборот коммуникацион технологиялардан фойдаланишни билган.

Ўқитувчилар томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар

ваколатли таълим муассасасининг номзод тўғрисидаги тавсияномаси

номзод тўғрисида маълумотнома (объективка)

номзоднинг паспорти нусхаси

номзоднинг таржимаи холи (автобиография)

номзоднинг ҳарбийлик гувоҳномаси нусхаси

номзоднинг меҳнат дафтарчаси нусхаси

номзоднинг маълумоти тўғрисидаги дипломи нусхаси

Ф-86 тиббиёт хулосаси.

Хужжатлар 2019 йил 1 июндан - 20 июлгача  мактаб-интернатнинг расмий web-сайти ibnsino-maktab.uz орқали онлайн тарзда (ҳужжатлар сканер варианти 300 dpi, рангли тасвир ва файл ҳажми 1 Мб дан ортиб кетмаслиги керак) расман қабул  қилинади.

Қўшимча маълумотлар учун: телефон/телеграм (90) 943-70-02, (99) 722-78-99

Расмий веб-сайт: http://ibnsino-maktab.uz

Телеграм каналимиз: @ibnsinomaktabuz

Манба: Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш агентлиги

Поделиться