Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
ХТВ ва ШАГ Компьютер Академияси томонидан АКТ - таълимни ривожлантириш масалалари муҳокама этилди
2019-05-29 | Таълим
Халқ таълими вазирлигида ШАГ (Қадам) Компьютер Академияси (Украина) асосчиси Дмитрий Корчевский бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.
ШАГ Компьютер Академияси – йирик халқаро ўқув муассассаси бўлиб, компьютер мутахассислиги бўйича таълим беради. Ҳозирда Академиянинг 55 та филиали 18 та мамлакатда фаолият юритмоқда. Жумладан, Академия Ўзбекистонда ҳам болалар ва катталар учун курслар ташкил этган.
Учрашув доирасида Дмитрий Корчевский ШАГ Компьютер Академияси курсларининг афзалликлари ҳақида маълумот берди. Унинг сўзларига кўра, курс тингловчилари таълим олиш жараёнида ўзларига иш топишади.
Учрашув доирасида мактаб ўқувчиларининг ахборот технологияларини ўргатишда ҳамкорлик истиқболлари муҳокама этилди. Жумладан, юртимиз вилоятларида мактаб инфратузилмасидан фойдаланган ҳолда ўқувчилар учун ахборот технологиялари курсларини ташкил этиш масалалари кўриб чиқилди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги