Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Навбатдаги ноҳалол рақобат ҳолати бартараф этилди

2019-05-29 | Иқтисодиёт

Америка қўшма штатларининг “The Coca-Cola Company” компанияси Ўзбекистон ҳудудида “Coca-Cola” алкоголсиз ичимлиги учун бир қанча товар белгиларини қонунчиликда белгиланган тартибда рўйҳатдан ўтказган.

Компания Наманган вилоятида жойлашган “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Frutto Cola” алкоголсиз ичимлигининг этикеткасидаги баъзи белгилар “Coca-Cola” алкоголсиз ичимлигининг белгилари билан ўхшаш эканлигини маълум қилиб, Қўмитадан ушбу ҳолатни ноҳалол рақобат ҳолати сифатида кўриб чиқишни сўраган. Ишни кўриш жараёнида, “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “Frutto Cola” ичимлиги этикеткасидаги баъзи элементларнинг ҳақиқатан ҳам “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш эканлиги аниқланди.

Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 13-моддасида товарни рақобатчининг товар белгисига адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан қонунга хилоф равишда фойдаланган ҳолда этикеткаларга, ўровларга жойлаштириб сотиш таъқиқланиши белгилаб қўйилган. “NORIN BOTTLERS” МЧЖга нисбатан қўзғатилган ишни кўриб чиқиш натижасида кўрсатилган ҳолатлар ўз тасдиғини топди ва жамиятга “Coca-Cola” товар белгисидаги элементлар билан адаштириб юбориш даражасида ўхшаш бўлган белгилардан фойдаланиш ҳолатини бартараф этиш бўйича кўрсатма берилди. Бугунги кунда “NORIN BOTTLERS” МЧЖ томонидан монополияга қарши органнинг кўрсатмаси бажарилди, шунингдек “Frutto Cola” ичимлиги учун янги этикетка дизайни ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси

Поделиться