Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ Элчиси билан учрашув

2019-05-24 | Сиёсат

2019 йилнинг 24 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси этиб тайинланган Даниэл Розенблюмни қабул қилди.

Вазир Элчининг ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилар экан, уни илиқ қутлади ва масъулиятли вазифасини бажаришда муваффақиятлар тилади.

Суҳбат давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2018 йил май ойида АҚШга расмий ташрифи ҳамда олий ва юқори даражадаги музокаралар чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш нуқтайи назаридан Ўзбекистон-АҚШ муносабатларини чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Музокараларда сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантиришдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

Учрашувда халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик айрим масалалар ҳам муҳокама қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться