Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Тошкентда АМҲ ташкилотининг йиғилиши бўлиб ўтди
2019-05-23 | Технологиялар
2019 йил 21 май куни Тошкент шаҳрида Алоқа соҳасидаги Минтақавий Ҳамдўстликнинг (АМҲ) Почта алоқаси комиссияси ва Почта алоқаси операторлари Кенгашининг 46/35-қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишда АМҲнинг алоқа маъмуриятлари вакиллари, Жаҳон Почта Иттифоқи (ЖПИ) халқаро бюросининг минтақавий мувофиқлаштирувчиси Ю. Спириев, АМҲ Ижроия қўмитаси бош директори ўринбосари Н. Зоря иштирок иштирок этди.
Ўзбекистон Республикаси ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазири ўринбосари Б. Олматов йиғилиш иштирокчиларига табрик сўзи билан мурожаат қилди.
Тадбирда ЖПИнинг 26 конгресси қарорларини бажаришнинг устувор йўналишлари, 2017-2020 йиллар давомида Европа ва Марказий Осиё минтақаси учун ЖПИнинг Минтақавий ривожланиш режасини амалга ошириш, АМҲга иштирокчи давлатлар почта алоқаси операторлари фаолиятининг истиқболли йўналишлари билан боғлиқ масалалар муҳокама қилинди.

Шунингдек, мазкур тадбир доирасида Иттифоқнинг ишчи органлари фаолияти сингари бир қатор масалалар ҳам муҳокамалар марказида бўлди. Жумладан, Почта алоқаси комиссияси ва АМҲнинг Почта алоқаси операторлари кенгаши ҳузуридаги Ишчи гуруҳининг 6-йиғилиши якунлари ва қабул қилинган қарорлар ҳақида ҳисобот тингланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги