Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси ШҲТ ТИВК мажлисида иштирок этди

2019-05-22 | ШҲТ

2019 йилнинг 22 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Бишкек шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди.

Ҳиндистон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Россия, Тожикистон, Хитой ва Ўзбекистон ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ШҲТ Бош котиби ва Минтақавий аксилтеррор тузилмаси Ижроия қўмитаси директори иштирокида Бишкек шаҳрида ўтказилиши режалаштирилаётган ташкилотга аъзо давлатлар раҳбарларининг бўлажак мажлисига тайёргарликнинг боришини муҳокама қилдилар.

Вазирлар мажлис кун тартиби, Саммитда имзоланиши кутилаётган ҳужжатлар, жумладан аъзо давлатлар раҳбарларининг Бишкек декларацияси лойиҳаларини кўриб чиқдилар, ШҲТ Бош котибининг Котибиятнинг ўтган йил давомидаги фаолияти тўгрисдаги ҳисоботини тингладилар.

Мажлис доирасида долзарб халқаро ва минтақавий масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.

22 май куни ТИВКда иштирок этаётган делегация раҳбарлари ШҲТга раислик қилаётган Қирғизистон Республикаси Президенти Сооронбай Жеенбеков томонидан қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться