Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Нефть ва газ соҳасида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

2019-05-22 | Иқтисодиёт

Ўзбекистонга хорижий сармоя ва илғор технологияларни жалб этиш доирасида 2019 йилнинг 13 май куни Рим шаҳридаги Италиянинг "ENI Spa" нефть-газ компанияси штаб-квартирасида Ўзбекистоннинг Элчиси Отабек Акбаров ҳамда мазкур компаниянинг Халқаро муносабатлар бўйича ижрочи вице-президенти Лапо Пистелли ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

953 йил ташкил топган, дунёнинг 71 мамлакатида фаолият кўрсатадиган "ENI Spa" корхоналарида 33 мингдан зиёд ходим ишлайди. Компания соҳа бўйича тўлиқ туркумда, яъни формулаларни тадқиқ этиш ва ишлаб чиқиш, нефть ва газни қазиб олиш, ташиш ва қайта ишлаш, шунингдек, турли мойлар ишлаб чиқариш бўйича фаолият олиб боради.

2015 йилгача Италия ташқи ишлар ва халқаро ҳамкорлик вазири ўринбосари бўлиб ишлаган Лапо Пистелли Ўзбекистон - Италия ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб йўналишлар қатори иқтисодиёт соҳасида ҳам фаоллашиб бораётганини қайд этди. Унинг таъкидлашича, "ENI Spa" Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида олиб борилаётган кенг кўламли, тезкор ва изчил ислоҳотларни тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Ўзбекистоннинг табиий ресурсларга бойлиги, географик қулай жойлашуви компанияда икки томонлама ҳамкорликка катта қизиқиш уйғотмоқда. Мамлакатимизда нефть-газ соҳасини модернизация қилиш жараёнларида иштирок этиш истагида.

"ENI Spa" вице-президенти Ўзбекистон билан геологоия-қидирув, замонавий, илғор технологияларни жорий этиш йўли билан углеводородларни қазиб олиш ва қайта ишлаш каби кенг қамровли масалаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш учун кенг имкониятлар мавжудлигини қайд этди.

Томонлар ўзаро ҳамкорлик стратегиясини белгилаб олиш мақсадида яқин келажакда икки томонлама делегациялар ташрифларини амалга ошириш бўйича фаолиятни ташкил этишга тайёр эканини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться