Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Алишер Шадманов Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеясининг вице-президенти этиб сайланди

2019-05-21 | Соғлиқни сақлаш

20 май куни Женевада Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси (ЖССА)нинг 72-сессияси ўз ишини бошлади, дея хабар беради Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати.

Ўзбекистоннинг Женевадаги доимий ваколатхонаси маълумотига кўра, ЖССАнинг Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Европа минтақаси бўйича вице-президенти этиб Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири Алишер Шодмонов сайланган.

"Бу Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раҳбарлиги остида амалга оширилаётган соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш, соғлом авлодни тарбиялаш учун зарур шароитларни шакллантириш ва профилактик тиббиётни ривожлантиришга йўналтирилган кенг қамровли ислоҳотларнинг ЖССТ томонидан эътироф этилишидан далолат беради", — дейилади манбада.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси - ЖССТнинг олий органи бўлиб, унинг фаолиятида ташкилотга аъзо барча давлатлар делегациялари иштирок этади. Унинг асосий функцияларига ЖССТ фаолияти йўналишларини белгилаш, ташкилот бош директорини танлаш, бюджетни тасдиқлаш ва назорат қилиш киради. Ассамблея раиси ва унинг 5 нафар ўринбосари ЖССТнинг ҳар бир ҳудудидан биттадан сайланади ва ЖССА ялпи сессияларида навбатма-навбат раислик қилади. 

ЖССАнинг ҳозирги сессиясида дунёнинг 190 дан зиёд мамлакатидан 3 мингга яқин делегат иштирок этмоқда. 150 нафарга яқин соғлиқни сақлаш вазири, етакчи халқаро ташкилотлар, йирик корпорациялар, халқаро жамғармалар ва илмий доиралар шулар жумласидандир.

"Таъкидлаш жоизки, Ўзбекистоннинг соғлиқни сақлаш соҳасидаги ютуқлари ЖССА тадбири очилиш маросимида ЖССТ бош директори Тедрос Адханом Гебрейесуснинг чиқишида ҳам ўз аксини топди. У, хусусан, Ўзбекистон дунёнинг оз сонли мамлакатлари қаторида ўз ҳудудида безгакни тўлиқ йўқ қилишга эришганини таъкидлади", — дейилади ТИВ хабарида.

Тадбир доирасида Ўзбекистон делегацияси раҳбарининг ялпи сессияда чиқиши режалаштирилмоқда. Шунингдек, ЖССТ раҳбарияти ҳамда хорижий давлатлар делегациялари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилиши ва соғлиқни сақлаш тизимидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлашга доир устувор масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ассамблеяси сессияси 28 майга қадар давом этади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться