Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Россия Федерал Мажлиси юқори палатаси раиси ўринбосари билан учрашув

2019-05-20 | Сиёсат

2019 йилнинг 19 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Москва халқаро муносабатлар институти (МГИМО) битирувчиларининг В Халқаро форумида иштирок этаётган Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши раисининг ўринбосари Ильяс Умаханов билан учрашди.

Суҳбатда икки томон кун тартибининг, хусусан унинг таркибий қисми бўлган икки давлат ҳокимиятининг қонунчилик органлари ўртасидаги ҳамкорликнинг долзарб масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Ўзбекистон ва Россия парламентлари палаталари даражасидаги бўлажак икки томонлама учрашувларга тайёргарликнинг бориши муҳокама қилинди.

Кўп томонлама ва ўзаро фойдали Ўзбекистон-Россия ҳамкорлигини ривожлантириш икки мамлакат халқлари манфаатларига мос келиши таъкидланди.

Ильяс Умаханов МГИМО битирувчиси сифатида Ўзбекистон раҳбариятига V Форумни ташкил этгани ва меҳмондўстлик учун самимий миннатдорчилик изҳор этди.

Учрашувда Россия Элчиси Владимир Тюрденев иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться