Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси “Марказий Осиё + Япония” мулоқотининг вазирлар учрашувида иштирок этди

2019-05-20 | Сиёсат

2019 йилнинг 18 май куни Душанбе шаҳрида “Марказий Осиё + Япония” мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг 7-йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон, Туркманистон ва Япониянинг ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари иштирок этдилар.

Йиғилишда Мулоқот иштирокчи давлатларининг савдо-сотиқ, инвестиция, ривожланиш ва туризм соҳаларидаги амалий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Алоҳида сессия минтақавий хавфсизлик ва ушбу соҳадаги ҳамкорлик масалаларига бағишланди.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз нутқида 15 йил мобайнида Мулоқот Япония ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида иқтисод, транспорт, энергетика, туризм, таълим, маданият ва бошқа соҳалардаги ўзаро ҳамкорликнинг муҳим майдонига айланганини таъкидлади.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари минтақадаги вазиятнинг ривожланиш тенденцияларига тўхталар экан, Марказий Осиё мамлакатлари раҳбарларининг сиёсий иродаси ва томонларнинг биргаликдаги саъй-ҳаракатлари ҳамда ўзаро мақбул ечимларни топишга тайёрлик туфайли сўнгги икки йил мобайнида минтақада янги сиёсий ишонч ва яхши қўшничилик муҳити яратилганини таъкидлади. Бу “Марказий Осиё + Япония” шаклидаги ҳамкорликни сезиларли яхшилаш ва самарадорлигини ошириш учун қўшимча имкониятлар очади.

“Ўтмишда халқларимизнинг фаровонлигини янада ривожлантириш ва ошириш мақсадида ўзаро яқинлашиш ва умумий манфаатларга эришиш йўлида тўсиқлар яратган кўплаб масалаларни ҳал қилишда улкан ютуқларга эришилди", - деди Абдулазиз Камилов. - Савдо, инвестиция, транспорт-коммуникация, кооперацион ишлаб чиқариш ва маданий-гуманитар алоқалар, чегара орқали ва минтақалараро ҳамкорлик, хавфсизликни таъминлаш ва замонавий хавф-хатар ва таҳдидларга биргаликда қарши курашиш соҳасидаги ҳамкорлик фаоллашди".

Таъкидланганидек, БМТ экспертлари ҳисобига кўра Марказий Осиё мамлакатларининг самарали ҳамкорлиги натижасида минтақавий ялпи ички маҳсулот 10 йил давомида камида икки марта ўсиши мумкин ва бу ўзаро фаровонлик йўлида минтақа давлатлари ўз олдига қўйиши керак бўлган реал вазифадир.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ишонч билдирдики, Марказий Осиё минтақаси мамлакатларининг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига катта ҳисса қўшаётган Япония билан ҳамкорлик бундан кейин ҳам кенг ишлатилмаган салоҳиятидан самарали фойдаланиш, жаҳоннинг савдо-иқтисод ва транспорт алоқалари тизимига янада кўпроқ интеграциялашувига хизмат қилади.

Йиғилиш якунига кўра Қўшма баёнот қабул қилинди, унда “Марказий Осиё + Япония” шаклидаги ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ва янада ривожлантиришнинг истиқболли йўналишлар белгиланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться