Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳрида халқаро конференцияда иштирок этди

2019-05-20 | Сиёсат

2019 йилнинг 17 май куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация Душанбе шаҳрида “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик” мавзусидаги юқори даражали халқаро конференция ишида иштирок этди.

Конференция ташкилотчилари – Тожикистон Ҳукумати, БМТ ва Европа Иттифоқи.

Ўзбекистон делегацияси раҳбари ўз нутқида террористик фаолиятни молиялаштириш мақсадида наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва терроризм, жумладан пулларни ювиш ўртасидаги ўзаро боғлиқликнинг ўсиб бораётганига алоҳида урғу берилган Гиёҳванд моддаларни назорат қилиш борасидаги минтақавий ҳамкорлик бўйича ўзаро англашув меморандуми иштирокчи давлатларининг май ойи бошида Тошкент шаҳрида ўтказилган 11-учрашуви якунлари тўғрисида маълумот берди.

“Ўзбекистон терроризм ва экстримизмга қарши туриш бўйича 14 та халқаро конвенция ва протоколларни ратификация қилган ва уларнинг масъулиятли қатнашчиси бўлиб қолмоқда, - деди Абдулазиз Камилов. - Республика терроризмга қарши курашиш, хусусан уни молиявий таъминлаш манбаларини йўқ қилиш бўйича қатъий чоралар кўрмоқда. Биз БМТнинг Наркотиклар ва жиноятчилик бўйича бошқармаси, Контртеррористик бошқармаси ва Хавфсизлик Кенгашининг тегишли қўмиталари билан террористларнинг ҳаракатланиш каналларини тўсиш ва активларини музлатиш борасидаги амалий чораларни рўёбга чиқариш доирасида яқин ҳамкорлик қилмоқдамиз".

Шу билан бирга тобора чигаллашиб бораётган терроризм муаммоси биздан, минтақа мамлакатлари ва халқаро шерикларимиздан террористик фаолиятни молиялаштириш ва уни қўллаб-қувватлашнинг бошқа йўлларига қарши биргаликда курашишнинг таъсирчан чораларини ишлаб чиқишни ва амалга оширишни талаб қилмоқда, - дея таъкидлади Ўзбекистон ТИВ раҳбари.

Юқори даражали халқаро конференция ишида Марказий Осиё давлатлари, минтақага чегарадош мамлакатлар, Осиё ва Европа давларлари, халқаро ва минтақавий тузилмалар вакиллари иштирок этиб, унинг якунларига кўра Душанбе декларацияси қабул қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться