Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги баёноти
2019-05-17 | Сиёсат
Ўзбекистонда “Saudi Aramco” Саудия давлат компаниясига тегишли иккита нефть насос-компрессор станциясига қарши учувчисиз қурилмалар аксиялари ташвиш билан қабул қилинди.
Мазкур провокациялар нефть станцияларида ишловчи инсонлар ҳаётига жиддий таҳдид солади. Вазирлик дунё ҳамжамиятини барқарор нефть етказиб беришга ва дунё иқтисодиёти ривожланишига салбий таъсир кўрсатувчи шу каби ҳаракатларга бундан кейин йўл қўймасликка чақиради.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги