Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ўзбекистон делегациясининг Душанбе шаҳрида бўладиган тадбирларда иштирок этиши тўғрисида
2019-05-17 | ШҲТ
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов бошчилигидаги делегация 2019 йилнинг 17-18 май кунлари Душанбе шаҳрига ташриф буюриб, у ерда “Терроризм ва уни молиялаштириш асослари, хусусан наркотикларнинг ноқонуний айланиши ва уюшган жиноятчиликка қарши курашда халқаро ва минтақавий ҳамкорлик" мавзусидаги юқори даражали конференцияда ва “Марказий Осиё - Япония” мулоқоти Ташқи ишлар вазирларининг 7-мажлисида иштирок этади.
Душанбе шаҳрида мазкур тадбирларда иштирок этаётган делегациялар раҳбарлари билан қатор икки томонлама учрашувлар ўтказиш ҳам режалаштирилган.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги