Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Давлат-хусусий шериклик муносабатлари ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солинди

2019-05-17 | Иқтисодиёт

2019 йил 16 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш, ахборот сиёсати ва ахборот технологиялари масалалари қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлиги билан ҳамкорликда “Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонунининг қабул қилиниши: миллий қонунчиликни такомиллаштиришнинг долзарб масалалари” мавзусида давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг масъул ходимлари, соҳа мутахассислари ва экспертлар иштирок этди.

Таъкидланганидек, замонавий дунёда мамлакатнинг устувор ижтимоий ва иқтисодий вазифаларини ҳал этишда давлат-хусусий шериклик асосидаги тартибга солиш механизмлари кенг тарзда қўлланиб келинмоқда. Бу амалиётнинг мамлакатимизда ҳам жадаллик билан ривожланиши соҳадаги муносабатарни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солишни тақозо этди ва махсус қонун ишлаб чиқилиб қабул қилинди. Ўз вақтида қабул қилинган “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги қонун давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва реализация қилиш билан боғлиқ ягона қоида ва жараёнларни белгиловчи базавий ҳужжат ҳисобаланади.

Тадбирга таклиф қилинган халқаро эксперт ва мутахассислар қонуннинг қоидалари ва принциплари халқаро нормаларга тўлиқ мос келишини ва тадбиркорлик субъектларининг, шу жумладан хорижий инвесторлар ва давлат-хусусий шериклик жараёни бошқа иштирокчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларининг амалга оширилишини кафолатловчи муҳим ҳужжат эканлигини қайд этишди.

Шу билан бирга, тадбир иштирокчилари “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг қабул қилиниши муносабати билан миллий қонунчиликни такомиллаштириш масаласи хозирги кунда долзарб вазифалардан бири эканлигини, бунда ер, фуқаролик, солиқ, божхона ва бошқа қонунчиликка тегишли қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш лозимлигига алоҳида эътибор қаратдилар.

Муҳокамалар республикада давлат-хусусий шериклик соҳасидаги қонунчилик бошқарувининг ҳолати ва истиқболлари юзасидан фикр алмашишга, миллий қонунчиликни янада такомиллаштириш учун тегишли таклифларни ишлаб чиқишга имкон берди.

Тадбирда депутатлар томонидан яқинда қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Давлат-хусусий шериклик тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва аҳамиятини ижрочилар ҳамда аҳолига кенг тушунтиришга келишиб олиниб, давлат-хусусий шериклик соҳасидаги муносабатларни ҳуқуқий тартибга солиш жараёнини янада такомиллаштириш бўйича аниқ таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси

Поделиться