Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Фуқаролар мурожаати Халқ таълими вазирлиги эътиборида

2019-05-10 | Таълим

Халқ таълими вазирлигига жисмоний ва юридик шахслар томонидан 2019 йилнинг 1-чораги давомида жами 918 та мурожаат келиб тушган. Ушбу рақам 2018 йилнинг шу даврига нисбатан 273 тага кўп эканлигидан далолат беради. Шунингдек, бу кўрсаткичлар фуқароларнинг Халқ таълими вазирлиги томонидан таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларга бефарқ эмаслигини, вазирликка нисбатан ишончи ортганини кўрсатмоқда.

Мурожаатларнинг  йўналишлар бўйича таҳлилига эътибор қаратилса, улардан 186 таси (2018 йилда 95 та) айрим раҳбарларнинг ўз лавозимига нолойиқлиги, 124 таси (2018 йилда 43 та) педагогга хос бўлмаган хатти-ҳаракатлар, 114 таси (2018 йилда 84 та) эса таълим муассасаларини қуриш, таъмирлаш ва жиҳозлаш масаласида эканлигини кўриш мумкин. Шу билан бирга, вилоятлар кесимидаги таҳлиллар шуни кўрсатадики, мурожаатларнинг энг кўпи, яъни 150 таси (2018 йилда 114 та) Қашқадарё вилоятига, 122 таси (2018 йилда 107 та) Тошкент шаҳрига, 106 таси (2018 йилда 63 та)  эса Самарқанд вилоятига тўғри келади.    

Мазкур мурожаатларнинг 414 таси назоратга олиниб, улардан 110 тасига тегишли чоралар кўрилди. 226 таси бўйича тушунтиришлар берилди. 11 таси рад этилиб, 67 таси ҳозирги кунда кўриб чиқилмоқда.

Эътиборли жиҳати, вазирлик раҳбарияти ва масъул ходимлари томонидан 2018 йилнинг 1-чораги давомида бор йўғи 198 та оғзаки мурожаат қабул қилинган бўлса, 2019 йилнинг худди шу даврида қабул қилинган оғзаки мурожаатлар 309 тага кўпайган. 

Ўқувчилар ўртасида ўтказиб келинаётган “Билимлар беллашуви” ва фан олимпиадаси жараёнидаги ноҳақликлар юзасидан 2018 йилда 22 та мурожаат келиб тушган бўлса, вазирлик томонидан шаффофликни таъминлаш ва адолатли тизимни яратиш борасида олиб борилган ишлар натижасида 2019 йилда ушбу танловлар бўйича тушган мурожаатлар сони 3 мартага камайиб, 7 тага тушган.

Эътиборлиси, жорий йилнинг биринчи чораги давомида Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Умаров бошчилигида Андижон вилоятида сайёр қабул ўткзилди. Мазкур жараёнда аҳоли мурожаатлари тингланиб, қатор муаммоларга ечим топишда кўмак берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Поделиться