Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари “Комбат айкидо” халқаро мусобақасида биринчиликни эгаллади
2019-05-08 | Спорт
Шимоли-ғарбий ҳарбий округи жамоаси Халқаро “Комбат” ассоциация томонидан Самарқанд шаҳрида “Комбат айкидо” спорт тури бўйича Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов хотирасига бағишлаб ўтказилган Ўзбекистон очиқ турнирида биринчиликни эгаллади.
Мусобақа тўртта — “Нокдаун (Б)”, “Фулл контакт (А)”, “Кураш” ҳамда “Профессионал” йўналишлари бўйича ўтказилди.
“Нокдаун (Б)” йўналиши бўйича 1-ўрин шартнома асосидаги оддий аскар Исроилжон Мамажоновга насиб этган бўлса, “Профессионал” йўналишда шартнома бўйича ҳарбий хизматчи оддий аскар Элёрбек Миркомиловга бас келадигани топилмади. Эльёрбек фахрли 1-ўринни эгаллаб, чемпионлик камари соҳиби бўлди.
Якуний натижаларга кўра катта лейтенант Рустамжон Бобожонов раҳбарлик қилаётган ШҒҲО спорт взводи умумжамоа ҳисобида фахрли 1-ўринни эгаллади.
Ғолиб иштирокчилар муносиб кутиб олиниб, Нукус гарнизони Маънавият ва маърифат марказида қўмондонлик томонидан тақдирланди.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги