Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Пенсия жамғармаси ходимлари шахсий томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланишмоқда

2019-05-07 | Иқтисодиёт

Республикамизнинг барча ҳудудларида айниқса қишлоқ жойларида деҳқончилик фаолиятини юксалтириш, шахсий ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, жумладан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштиришни кўпайтириш, кўчат ва дарахтларнинг экилиши, иссиқхоналар қурилиши, чорва ва паррандачиликнинг кўпайтирилиши аҳоли дастурхони тўкинлигини таъминлашга хизмат қилиб, бевосита қўшимча даромад манбаи ҳисобланади.

Бугунги кунда аҳолимизнинг 60 % дан ортиқ қисми яшаётган қишлоқларнинг фаровонлик даражасини ошириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва қайта ишлаш бўйича давлатимиз томонидан бир қанча чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, уни амалга ошириш учун аниқ вазифалар белгилаб берилган.

Ушбу вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида, Пенсия жамғармаси тизими ходимларининг шахсий томорқа ер майдонларидан унумли фойдаланиш, шахсий манфаатдорлик ва масъулиятини ошириш юзасидан кенг қамровли тарғибот ишлари олиб борилди.

Натижада, жорий йилнинг март–апрель ойларида Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси тизими ходимларининг шахсий томорқа ер майдонлари бўйича жами 157 га майдонга шундан: 23.1 гектар ерга помидор ва бодринг, 51.9 гектар ерга картошка, 14.1 гектар ерга пиёз, 10.7 гектар ерга сабзи ва 58.0 гектар ерга бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экилди.

Шунингдек, 6229 туб олма, 4556 туб ўрик, 5434 туб узум токи ва 11 138 туб бошқа мевали дарахт кўчатлари экилиши таъминланди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси

Поделиться