Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Тадбиркорлар боғча қуришда нималарга эътибор бериши зарур

2019-05-03 | Жамият

Ўзбекистонда 2017-2021 йилларда мактабгача таълим тизимини янада такомиллаштириш бўйича дастур доирасида МТМлар фаолиятини тизимли ташкиллаштириш, қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Президентимизнинг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўрисида”ги қарори эса бу борадаги ишларнинг жадал давом этишига хизмат қилмоқда.
 
Қарорда нодавлат мактабгача таълим муассасаларини ривожлантириш ва давлат-хусусий шериклигини рағбатлантириш тадбирларини молиялаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг эквиваленти 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маблағи ҳамда Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банки томонидан ажратиладиган 100 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредитларни йўналтириш белгиланган.
 
Ҳозирда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг маблағлари, шунингдек, Жаҳон банки ва Осиё тараққиёт банкининг кредитлари ҳисобидан республика бюджети маблағларидан эквиваленти 50,2 миллион АҚШ доллари белгиланган тартибда ресурс маблағлари тарзида тижорат банкларига ажратилган.
 
Эндиги асосий вазифа бу маблағларни мақсадли ва ишончли йўналтириб, фарзандларимизнинг ҳар томонлама соғлом вояга етиши учун асосий тарбия маскани – МТМлар тизимини ривожлантиришдир. Шу мақсадда тадбиркорлар эътиборига Мактабгача таълим ва Молия вазирликлари Фарғона вилоятидаги “Far Dos Expo” МЧЖга давлат-хусусий шериклик асосида МТМ қуриш учун кредит ажратиш масаласи билан боғлиқ юзага келган бир ҳолат мисолида баъзи маълумотларни етказишни лозим топади.
 
Фарғона вилояти учун Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига бугунги кунга қадар ажратилган кредит маблағлари 13,107 миллиард сўмни ташкил этиб, мазкур банк томонидан тақдим этилган сўровномаларда “Far Dos Expo” масъулияти чекланган жамиятига кредит маблағи ажратилиши кўрсатилмаган.
 
Шунингдек, Миллий банк томонидан берилган маълумотга кўра, “Far Dos Expo” масъулияти чекланган жамиятининг 200 ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасасини қуриш бўйича лойиҳасининг умумий қиймати 5,2 миллиард сўм экани, шундан 3,9 миллиард сўм кредит маблағи талаб этилиши, бироқ тадбиркор томонидан тақдим этилган гаров таъминоти бор-йўғи 125 миллион сўмни ёки талаб этиладиган кредит суммасининг 3 фоизини ташкил этиши кўрсатилган.
 
Ўз навбатида, Ўзбекистон Республикасининг “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунининг (25.04.1996 й. 216-1-сон) 34-моддасига биноан банклар қонун ҳужжатларига мувофиқ кўчар ва кўчмас мулкни гаровга қўйиш, кафолат бериш, кафилликка олиш ва мажбуриятлар асосида кредит бериши белгиланган.
 
Мазкур қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республика банк тизимини янада ривожлантириш ва барқарорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига (12.09.2017 й. ПҚ-3270-сон) мувофиқ, тижорат банклари ўзининг молиявий барқарорлигини таъминлаш, акциядорларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш ҳамда ажратиладиган кредитларнинг қайтмаслик хатарининг олдини олиш мақсадида ўз фаолиятини мустақил тарзда юритиши кўрсатиб ўтилган.
 
Юқоридагилардан келиб чиқиб, тадбиркор томонидан имтиёзли кредит маблағларини олиш учун етарли миқдорда гаров таъминоти тақдим этилган тақдирда давлат-хусусий шериклик асосида нодавлат мактабгача таълим муассасаси ташкил этиш мақсадида кредит маблағлари ажратилишини маълум қиламиз.
 
Келгусида бундай вазиятлар юзага келишининг олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги томонидан тегишли тижорат банклари билан биргалиқда тадбиркорларга белгиланган тартиб-қоидалар, шу жумладан, кредит таъминоти (шунингдек, суғурта компанияларнинг суғурта полислари) бўйича тушунтириш ишлари олиб борилади.

Манба: ЎзА

Поделиться