Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
16 май куни Тошкент шаҳрида USENET 2019 конференцияси бўлиб ўтади
2019-04-30 | Технологиялар
16 май куни Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги кўмагида етакчи медиа агентликлардан бири ҳисобланган Ledokol Group томонидан Тошкент шаҳрида USENET 2019 конференцияси ташкил этилади.
Унда Россиянинг бир қатор ахборот технологиялари соҳасидаги етакчи компаниялар вакилларининг иштирок этиши режалаштирилмоқда. Конференциянинг расмий сайти USENET 2019 га кириб маърузачиларнинг тўлиқ рўйхати билан танишиш ҳамда рўйхатдан ўтиш мумкин. Тез орада сайтда тадбирнинг тўлиқ дастури тақдим этилади.
USENET - Ўзбекистонда ҳар йили ташкил этилувчи ягона интернет-конференция саналиб, у бир саҳнада 20 нафардан ортиқ маҳаллий ва халқаро экпертларни бирлаштиради. Конференция 2011 йилдан буён мунтазам ўтказиб келинади.
Конференцияда тингловчи сифатида қатнашиш бепул: унинг электрон чиптаси конференциянинг расмий Телеграм-канали: @Usenet2019 да бир неча кун олдин эълон қилинади.
Манба: Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги