Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“INNOWEEK”– ҳафталигида “Нобель” совриндори Дан Шехтман иштирок этади

2019-04-30 | Инновация

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги жорий йилнинг 29–31 октябрь кунлари “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар комплексида чет эл ва маҳаллий илмий-инновацион марказлари, инвестицион жамғармалари, технологик агентликлари, технопарклари, бизнес инкубаторларини бир даврада жамлайдиган “INNOWEEK” инновацион ғоялар ҳафталигини ўтказади.

Иккинчи марта ўтадиган “INNOWEEK” ҳафталиги маҳаллий тадбиркорлар ва бўлажак сармоядорлар учун янги инновацион технологиялар билан танишиш, чет эл сармоядорларини жалб этиш ва ишончли ҳамкорлар топиш учун ажойиб имконият.
 
Ўзбекистон ва хорижий давлатларнинг етакчи ишбилармон доира вакиллари, етук олимлар, компания бошқарувчилари иштирок этиши кутилаётган ҳафталик доирасида Халқаро инновацион кўргазма, Халқаро инновациялар ва инвестициялар форуми ҳамда халқаро робототехника мусобақаси ўтказилади.
 
Тадбирга 2011 йили кимё бўйича Нобель мукофоти совриндори Дан Шехтман ташриф буюриши айтилмоқда.

Манба: ЎзА

Поделиться