Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Туркияда “Хоразм кунлари”бошланди
2019-04-29 | Иқтисодиёт
”Хоразм кунлари” лойиҳаси доирасида Туркиянинг Адана ва Анталия шаҳарларида ўтказилаётган тадбирларда Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов бошчилигидаги вилоят делегацияси иштирок этмоқда.
Ташриф доирасида ушбу шаҳарлар маъмурияти раҳбарлари ва ишбилармон доира вакиллари, Хоразм вилояти билан ҳамкорлик қилиш истагидаги етакчи компаниялар ва сайёҳлик ташкилотлари раҳбарлари билан учрашувлар режалаштирилган. Минтақанинг инвестицион, экспорт ва туризм салоҳиятига бағишланган тақдимотлар намойиши турк ишбилармон доира вакиллари учун вилоятимиз ҳақида тўлароқ маълумот олиш имконини беради ва келгусида икки давлат ўртасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилади.
”Хоразм кунлари” доирасида Хоразм вилоят мусиқали драма театри ижодий жамоаси томонидан драматург Эркин Самандар қаламига мансуб ”Султон Жалолиддин” спектаклининг намойиши ҳам режалаштирилган.
Одилбек Одамбоев
Манба: «Халқ сўзи»