Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Ҳокимлик соати: бюджет ва экспорт тушумлари ижтимоий соҳа ривожининг муҳим манбаи
2019-04-29 | Жамият
Бугун, 29 апрель куни Сурхондарё вилояти ҳокимлигида видеоселектор тарзида навбатдаги ҳокимлик соати йиғилиши бўлиб ўтди.
Унда вилоят ҳокими ўринбосарлари, ҳокимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди. Йиғилишни вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари Тўра Боболов бошқариб борди.
Йиғилишда дастлаб ғўзага комплекс ишлов беришни тизимли амалга ошириш, жумладан, культивацияни ўтказиш, минерал ўғитлар билан озиқлантириш, чопиқ қилиш, ягоналаш ва бегона ўтлардан тозалаш ҳамда 2019 йил ҳосили учун экилган бошоқли дон экин майдонларида амалга оширилаётган агротехник тадбирлар атрофлича муҳокама этилди.
Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги