Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

“Бойсун баҳори” – миллий анъана ва қадриятлар тараннуми

2019-04-27 | Маданият

Аввал хабар берганимиздек, бугун Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида “Бойсун баҳори” фольклор фестивали бўлиб ўтмоқда.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларнинг энг намунали фольклор жамоалари ҳудудларига хос либослар, қадимий куй-қўшиқлар асосида тайёрланган махсус дастурлари билан қатнашмоқда. Бундан ташқари, “Бойсун”, “Шалола”, “Қуралай” фольклор-этнографик халқ ансамбллари ўз дастурлари билан санъат ихлосмандларини хушнуд этишаётир.

Айтиш керакки, тадбирни ўтказиш учун танланган ҳудуд фестиваль шукуҳи, қатнашчилар руҳиятига айни мос. Чор атрофи тоғлар билан ўралган, баҳаво манзил. Зотан, бу жой иштирокчиларга Бойсун баҳорининг ўзига хос тароватини ҳис қилишга имкон беради. Кенгликларда тикилган ўтовлар, ранг-баранг ҳунармандчилик, тасвирий ва амалий санъат кўргазмалари, шунингдек, миллий кураш мусобақаси, варрак сайли, театр -томошалари, бахшиларнинг терма, қўшиқлари фестиваль қатнашчиларида унутилмас таассуротлар қолдирмоқда.

Манба: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Поделиться