Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ҳиндистон Элчиси билан учрашув

2019-04-23 | Сиёсат

2019 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Винод Кумарни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон-Ҳиндистон ҳамкорлигининг жорий кун тартиби ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти асос бўлган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада эканлиги мамнуният билан таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган асосий масалаларни муҳокама қилиш учун сўнгги ярим йилда икки марта учрашгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Субат якунида Вазир икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама шерикчиликнинг изчил ривожланишида Элчининг шахсий ҳиссисига юқори баҳо берди.

Элчи Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхона раҳбари сифатидаги фаолиятида кўрсатилган барча ёрдамлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться