Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Урганч йирик халқаро анжуманга мезбонлик қилади
2019-04-22 | Фан
24-26 апрель кунлари Урганч шаҳрида “Central Asia – 2019: Фан, таълим, маданият ва бизнесда интернет ва ахборот-кутубхона ресурслари” XIII халқаро анжумани бўлиб ўтади.
Конференциянинг мақсади – фан, таълим, маданият ва бизнес соҳаларида электрон ахборот ресурсларни қўллашда ахборот-кутубхона муассасалари, олий ўқув юртлари, архивлар, музейлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг самарали ҳамкорлигини кучайтириш.
Анжуманда кутубхона мутасаддилари, нашриёт ходимлари, олимлар, ўқитувчилар, АКТ мутахассислари, жамоат арбоблари, вазирлик ва идоралар вакиллари қатнашади.
Манба: ЎзА