Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Вазирнинг биринчи ўринбосари Тошкент вилояти ҳудудларида оммавий сайёр қабулини давом эттирди

2019-04-19 | Жамият

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари генерал-майор Даврон Назармуҳамедов Тошкент вилояти аҳолиси билан босқичма-босқич сайёр қабул ўтказмоқда. Навбатдаги қабул жорий йилнинг 16 апрель куни вилоятнинг Янгийўл, Зангиота, Тошкент туманлари ва Янгийўл шаҳри аҳолиси ўртасида бўлиб ўтди.

Қабул вақтида вилоят Ички ишлар бошқармаси, Ички ишлар органлари соҳавий хизматлари, шаҳар-туман Ички ишлар бўлимлари ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, маҳаллий ҳокимликлар ва мутасадди идоралар раҳбарлари иштирок этдилар.

Янгийўл шаҳрида жойлашган мусиқа ва санъат мактабида ташкил этилган мазкур сайёр қабулда фуқароларнинг 40дан зиёд турли йўналишлардаги мурожаатлари тингланди.

Сайёр қабул натижаларига кўра, фуқароларнинг ички ишлар органларига ишга, ўқишга кириш, ишга қайта тиклаш, суриштирув ва тергов ҳаракатлари, паспорт ва фуқаролик масалалари, пенсия тайинлаш ва бошқа соҳалардаги маданий маиший муаммоларга оид масалалар юзасидан қилган мурожаатларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.

Шунингдек, бошқа соҳаларга оид масалалар юзасидан мурожаат қилган фуқароларга ҳуқуқий тушунтиришлар ва тавсиялар берилиб, ҳар бир мурожаат этган фуқаронинг аризаси мазмуни ва туридан қатъий назар атрофлича ўрганиб чиқилди ҳамдақабулга келган фуқароларнинг барчаси билан чекланмаган ҳолда суҳбат ўтказилди.

Қабул якунида фуқароларнинг мурожаатлари натижаси таҳлил этилиб, ҳудудий секторлар раҳбарларига муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқ ва тавсиялар берилди.

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг биринчи ўринбосари раислигида ўтказилаётган сайёр қабуллар белгиланган жадвал асосида вилоятнинг бошқа шаҳар-туманларида ҳам давом этади. Зеро, аҳоли орасига кириб бориш, уларнинг дарду ташвишларини, муаммоларини ўрганиб, амалий ечим топишга кўмаклашиш бугунги куннинг талабидир.

Бу каби мулоқот ва учрашувлар халқимизнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларига ишончини янада ошириши, шубҳасиз.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Поделиться