Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Шымкент университети делегацияси Самақарқандга ташриф буюрди

2019-04-19 | Жамият

Жорий йилнинг 17 апрелида Самарқанд давлат чет тиллар институтига Қозоғистоннинг Шымкент университети раҳбарияти, профессор-ўқитувчилари ва талабаларидан иборат делегация ташриф буюрди.

Институт ректори Илҳомжон Тўхтасинов Самарқанд давлат чет тиллари институти, Самарқанд шаҳри ҳақидаги маълумотларни меҳмонлар эътиборига ҳавола қилди.

Музокараларда Ўзбекистонда Қозоғистон йили ўтказилиши муносабати билан фан ва таълим, илмий тадқиқот соҳаларида ҳам ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, билим ва тажриба алмашиш учун кенг имкониятлар очилаётгани эътироф этилди.

Учрашувдан сўнг Самарқанд давлат чет тиллар институти ва Шымкент университети ҳамкорлигида концерт дастури ташкил қилинди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

Поделиться