Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Меҳнат соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган давра суҳбати

2019-04-19 | Жамият

2019 йилнинг 18 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигида академик Қаландар Абдураҳмонов билан меҳнат соҳасининг назарий ва амалий масалаларига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

Давра суҳбатида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев, вазир ўринбосари Баҳодир Умрзоқов ҳамда вазирликнинг бошқа раҳбар ходимлари иштирок этди.

Қаландар Абдураҳмонов узоқ йиллардан буён меҳнат соҳасининг турли аспектларини назарий ва амалий жиҳатдан тадқиқ этиб келаётган етакчи олимлардан. Кўп йиллик самарали меҳнатлари натижасида иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Халқаро Бирлашган Фанлар академиясининг аъзоси, РТФА (Россия) ва Нью-Йорк (АҚШ) академиялари академиги, Индонезиянинг Гунадарма университети фахрий доктори илмий унвонларига, шунингдек, “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 25 йил” эсдалик нишони, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими, Россия Федерациясининг “Пушкин медали” ва “Дўстлик Ордени” давлат мукофотларига лойиқ топилган.

Давра суҳбати давомида олимнинг бой тажрибалари ва назарий билимлари жамланган “Меҳнат иқтисодиёти. Назария ва амалиёт” номли  қайта ишланган ва тўлдирилган китобнинг янги нашрига алоҳида эътибор қаратилди.

Мазкур китоб меҳнат соҳасига тааллуқли барча муҳим жараёнларни – меҳнат иқтисодиёти, меҳнат бозори, меҳнат ресурслари, инсон капитали, бандлик ва миграция масалалари, ишсизлик, меҳнат самарадорлиги ва меҳнатни рағбатлантириш, Халқаро меҳнат ташкилотининг муносиб меҳнат концепцияси, меҳнат муносабатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг Ҳаракатлар стратегияси бўйича меҳнат соҳасини янада такомиллаштириш асослари қамраб олган.    

“Бундай дасрликнинг яратилиши жаҳон миқёсида кенг кўламда юз бераётган инновацион ўзгаришларга тўлиқ жавоб берадиган малакали кадрларимизни тайёрлаш йўлида ташланган янги қадам ҳисобланади, – дея таъкидлайди Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев. – Ишонч билан айта оламизки, мазкур дарслик мамлакатимизнинг иқтисодий йўналишдаги олий таълим муассасалари талабалари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги тизимида фаолият юритаётган кўп сонли ходимлар учун қимматли ва фойдали ўқув адабиёти бўлиб қолади”.

Суҳбат жараёнида вазир Шерзод Кудбиев Қаландар Абдураҳмоновнинг меҳнат соҳасидаги салмоқли изланишлари ва саъй-ҳаракатларини юксак баҳолаб, олим томонидан амалга оширилаётган ишларнинг алоҳида қадр-қимматга эгалигини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида, Қаландар Абдураҳмонов сўнгги пайтлар Ўзбекистоннинг барча тармоқлари қатори меҳнат сиёсатида ҳам туб ислоҳотлар юз бераётгани ва шунга мувофиқ меҳнат муносабатларига янгича қараш, замонавий ёндашув талаб этилаётгани,

“Меҳнат иқтисодиёти” китоби орқали мана шу муҳим мезонлар жаҳон ва миллий тажриба мисолида ёритилгани ҳақида тўхталиб ўтди.

Суҳбат якунида йиғилганларга шахсан муаллиф томонидан янги нашр намуналари тақдим этилди ҳамда келгусида ушбу китобни инглиз, рус ва бошқа хорижий тилларда чоп этиб, меҳнат соҳасига оид назарий ва амалий билимларни кенг тарғиб қилиш таклиф этилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться