Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Ўзбекистон рус маданий марказига 25 йил

2019-04-18 | Маданият

Шу кунларда Ўзбекистон рус маданият марказининг 25 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Фармойишига асосан, ушбу муносабат билан чора-тадбирлар дастури тасдиқланиб унинг доирасида турли маънавий-маърифий тадбирлар, учрашувлар ва мулоқотлар ташкил этилмоқда.

17 апрель куни Ўзбекистон жаҳон тиллари университетида ташкил этилган “Ўзбекистонда миллатлараро тотувликни асраш, рус тили ва маданиятини ривожлантириш ва ватандошлар ҳақидаги тарихий хотирани асрашда Ўзбекистон рус маданий марказининг роли” мавзуидаги илмий-амалий конференция Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси, Республика рус маданият маркази ҳамда Жаҳон тиллари университети ҳамкорлигида ташкил этилиб, унинг ишида тарихчи олимлар, тадқиқотчилар, Россия Федерацияси ва қўшни мамлакатлардан келган меҳмонлар иштирок этдилар.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Рустам Қосимов тадбир қатнашчиларни қутлаб, Ўзбекистоннинг рус миллатига мансуб фуқаролари мамлакатимизнинг барча соҳа ва тармоқларида фидокорона меҳнат қилиб, ривожланган бозор иқтисодиётига асосланган демократик ҳуқуқий давлат қуришга ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришга катта ҳисса қўшиб келаётганлари таъкидлаб, Мустақиллик йилларида миллий рус маданий марказларнинг бир нечта фаоллари давлат мукофотларига сазовор бўлганларини қад этиб ўтди.

Конференцияда Рус маданий марказининг фаолияти, мамлакатимизнинг турли даврларида рус олимларининг мамлакат илм-фани, маданиятини ривожлантириш, “халқ дипломатияси” асосида Россия Федерацияси билан мунтазам ва ўзаро фойдали муносабатларни йўлга қўйиш, хорижий мамлакатлар билан дўстона муносабатларни ва маданий-маърифий алоқаларни мустаҳкамлаш орқали ўз фаолияти мавзуларида маърузалар тингланди.

Мунозаларда қатнашганлар бу борадаги ишларни янада ривожлантириш ва самарадорлигини оширишга қаратилган амалий таклиф ва тавсияларни баён этдилар.

Конференция якунида  рус ёзувчиларининг 100 томдан иборат бўлган асарларини ўзбек тилига таржимасидан иборат бўлган “Рус адабиётининг дурдоналари” китобининг тақдимоти ўтказилди.

Конференцияда қилинган маърузалари ҳамда унда билдирилган амалий таклиф мулоҳазалари алоҳида қўлланма сифатида чоп этилишига келишилиб, у мамлакатда миллатлараро ва конфессиялараро тотувлик, тинчлик ва барқарорликни таъминлаш бўйича яхлит тизимни ривожлантиришга хизмат қилиши лозимлиги ҳақидаги фикрлар баён этилди.

Ўтказилган конференция ва Республика рус маданий маркази фаолияти учун  янада қулай ва кенг имкониятлар яратиш, марказнинг ташаббус ва  интилишларини қўллаб-қувватлаш, фаолиятини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш, Россия Федерацияси билан дўстлик ва маданий-маърифий алоқаларини янада ривожлантириш, “халқ дипломатияси” воситасида чет элдаги ватандошлар билан муносабатларни кенгайтиришга хизмат қилади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси

Поделиться