Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“Катта Қуёш сандони” энди стратегик объект эмас, унинг эшиклари барчага бирдек очиқ
2019-04-16 | Туризм
С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институтининг “Катта Қуёш печи” энг ноёб объектлардан бири ҳисобланади. Ахир, бундай қурилма дунёда атиги иккита. Бири Францияда бўлса, иккинчиси Ўзбекистонда! Бироқ яқин-яқингача мазкур қурилма билан яқиндан танишишнинг иложи йўқ эди. Бугунги кунда илмий туризмни ривожлантириш мақсадида Паркент туманидаги мазкур объект барча учун ўз эшикларини очди.
— “Катта Қуёш печи”ни кўриш мақсадида келаётган сайёҳлар кун сайин кўпаймоқда, — дейди С. Азимов номидаги “Физика — Қуёш” ИИЧБ Материалшунослик институти катта илмий ходими, техника фанлари номзоди Йўлдош Собиров. — Улар орасида мактаб ўқувчилари, талабалар кўпчиликни ташкил этади. Бизни хурсанд қилаётгани кейинги пайтда чет эллик тадқиқотлар ҳам келишмоқда.
Тошкент вилояти туризмни ривожлантириш департаменти томонидан вилоят ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган инфо-турда мутахассислар “Катта Қуёш сандони” қурилиши бўйича қизиқарли маълумотларни маълумотларни тақдим этишди.
Мазкур қурилма учун денгиз сатҳидан 1100 метр баландликдаги ҳозирги жойи танланиб, ер майдони портлатилган. Сўнгра 30 метр чуқурликдан темир-бетон асосли пойдевори қўйилган. Концентратор ва ва технологик минора жойлашган иншоот 60 метр баландликда барпо этилади.
“Edelveis” мажмуаси шулардан биридир.
Паркентсой бўйида, Тянь-Шань тоғининг шундоқ этагида қурилган мазкур меҳмонхона пештоқига бешта юлдуз тақилиши мўлжалланмоқда. Сабаби, беш қаватли иншоот ҳамда унга туташ ҳудудда дам олувчилар учун барча шарт-шароит муҳайё этилган.
— Бундай кўркам меҳмонхоналар қуришни ҳаётнинг ўзи тақозо қилаётган эди, Сабаби, ҳавоси тоза, суви шифобахш бўлган Кумушконга келувчилар жуда кўп. Айниқса, шу пайтгача стратегик объект мақомига эга бўлган институтимиз “Катта Қуёш печи” барча қизиқувчиларга ўз эшикларини очгач, сайёҳлар янада кўпаймоқда. Ҳатто хориждан келаётганлар ҳам талайгина. Уларни илмий туризмдан баҳраманд бўлишлари учун шу каби меҳмонхоналарни кўпайтириш зарур.
Манба: «Халқ сўзи»