Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

"UzCourier" зудлик билан етказиш инновасион курьерлик хизматининг дастурий таъминоти яратилди

2019-04-16 | Фан

Ушбу дастур Ўзбекистон ҳудудида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳамда интернет браузерларда, мобил қурилмаларда ва Windows, Unix га ўхшаш Android ва iOS каби операсион тизимларда ишлайдиган кроссплатформа дастурий маҳсулотини ифодалайди.

Тизимнинг функсионал имкониятлари: тизим сайти ва мобил иловалар орқали товарларни 2 тоннагача етказиб бериш учун он-лине буюртмаларни бажариш; маълум бир регион учун етказиб бериш, шунингдек регионлараро етказиб бериш, яъни территориал регионлар ўртасида ҳам етказиб бериш; буюртма берувчи ҳамда етказиб берувчи курьернинг тўғридан-тўғри алоқаси; пиёда, енгил машинада, юк машинасида етказиб беришни расмийлаштириш; буюртма ҳолати ҳақида СМС хабарномалари орқали мижозлар ва курьерларни ўз вақтида огоҳлантириш; мижознинг шахсий кабинети орқали курьерлар рейтингини ва буюртмани расмийлаштиришда қайси курьер танланганини, жорий ва олдинги буюртмаларни кўриш, шунингдек, географик харитада онлайн режимда ва илгари бажарилган буюртмалардаги курьерларнинг ҳаракатланиш йўлини кўриш.

Дастур муаллифи Улуғбек Мамадалиевга DGU 06034-рақамли гувоҳнома берилди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Интеллектуал мулк агентлиги

Поделиться