Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди

2019-04-15 | Жамият

2019 йилнинг 12 апрель куни Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Шерзод Кудбиев билан очиқ мулоқот бўлиб ўтди.

Мулоқотдан кўзланган асосий мақсад – Вазирлик томонидан ишлаб чиқилган янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодекси, “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги қонон лойиҳаси ҳамда электрон меҳнат шартномаси ва электрон меҳнат дафтарига ўтиш тизимлари юзасидан соҳа вакиллари билан фикр алмашиш ҳамда шу орқали мазкур лойиҳаларни янада такомиллаштиришга туртки берувчи таклиф ва тавсиялар олишдан иборат бўлди.

Учрашув давомида ушбу лойихаларнинг тақдимоти ўтказилиб, электрон меҳнат шартномаси ва электрон меҳнат дафтарига ўтиш тизимларининг ишлаш механизми амалиётда кўрсатилди. Тақдимотдан сўнг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири мулоқотга йиғилганларнинг лойиҳалар бўйича саволларига тегишли ва атрофлича жавоб берди. Учрашув якунида Вазирликнинг @mehnatvazirligi Телеграм каналига жойлаштирилган лойиҳалар билан батафсил танишиб, асосли таклифларни Вазирликнинг inbox@mehnat.uz электрон манзилиги юбориш мумкинлиги таъкидлаб ўтилди.

Вазирлик томонидан амалга оширилаётган мазкур чора-тадбирлар меҳнат соҳасидаги мавжуд камчиликларни бартараф этиш, фуқароларнинг меҳнат муносабатларини янги босқичга олиб чиқиш ва шу орқали меҳнат ҳуқуқларини тўлиқ кафолатлаш принципига қаратилган.

Манба: Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

Поделиться