Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
“HYUNDAI MOTOR UZ NAMANGAN” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди
2019-04-15 | Иқтисодиёт
Наманган вилоятининг Тўрақўрғон туманида яқин кунларда қурилиши бошланадиган тижорат автомобиллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган “HYUNDAI MOTOR UZ NAMANGAN” масъулияти чекланган жамият шаклидаги Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси давлат рўйхатидан ўтказилди.
Вилоят ҳокимлигида ўтказилган учрашувда мазкур қўшма корхонанинг давлат рўйхатидан ўтказилгани тўғрисидаги гувоҳнома Ўзбекистон Республикасининг Корея Республикасидаги элчиси Виталий Фен томонидан “Evergreen Motors” компанияси президенти Ким Чанг Кеонга тантанали топширилди.
Манба: Наманган вилояти ҳокимлиги