Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Институт Халқаро кутубхоналар ассоциациялари федерациясига аъзо бўлди

2019-04-12 | Жамият

Олий Мажлис ҳузуридаги Қонунчилик муаммолари ва парламент тадқиқотлари институти Халқаро кутубхоналар ассоциациялари федерациясига (IFLA — «International Federation of Library Associations») аъзо бўлди.

Бу ноҳукумат ташкилот 150 та мамлакатдаги 1 минг 600 дан ортиқ кутубхоналар, миллий кутубхона ташкилотлари ва ахборот хизматларини ўзида бирлаштиради. 

Институт учун IFLAга аъзолик халқаро ғоялар ва ахборот алмашинуви тармоғининг бир бўлагига айланиши, турли соҳаларда тадқиқотлар ўтказиш учун халқаро ҳамкорликни ривожлантириш имкониятини беради. Мутахассислар ва таҳлилчилар бу ресурс орқали турли мақола ва нашрлар, истиқоболли лойиҳалар ва йиллик конференциялар ҳақида маълумотлар олиш имконига эга бўладилар. 

Аъзолик орқали институт профессионал муҳокамалар, диалог ва бошқа турли тадбирларда иштирок этиш, долзарб масалаларни глобал даражага олиб чиқиш ҳуқуқини қўлга киритди. 

Мазкур тажриба институт илмий салоҳиятини ошириш, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари фаолиятини ахборот-таҳлилий таъминлаш мақсадида олиб борилаётган тадқиқот ишлари самарадорлигининг ошишига хизмат қилади. 

 

Н.Насриев, ЎзА

Манба: ЎзА

Поделиться