Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

АҚШ делегацияси билан учрашув

2019-04-12 | Сиёсат

2019 йилнинг 11 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Америка Қўшма Штатларининг Афғонистондаги ярашиш масалалари бўйича махсус вакили Залмай Халилзод бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Таъкидланганидек, кўп йиллик афғон можаросини фақатгина курашаётган томонлар ўртасида тинчлик музокараларини ўтказиш йўли билан бартараф этиш мумкин. Мазкур шарт асосий қоида тўлароқ Тошкент декларацияси матнида илгари сурилган ва белгилаган. Ушбу ҳужжат дунёнинг етакчи давлатлари ва минтақа мамлакатлари вакиллари томонидан консенсус асосида қабул қилинган.

Шу нуқтайи назардан Ўзбекистон - АҚШ ҳамкорлигининг устувор йўналишлари ҳамда Афғонистонда йирик ижтимоий-иқтисодий обектларни барпо этишда ва инфратузилма лойиҳаларини тадбиқ этишда амалий ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги таклифлар муҳокама қилинди. Ушбу лойиҳалар Афғонистоннинг тинч ва барқарор ривожланишига, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар жиҳатдан Марказий Осиё ҳудудининг узвий қисми бўлишига имкон яратади.

ТИВдаги учрашувда бошқа халқаро ва минтақавий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбатда Ўзбекистон Президентининг Афғонистон бўйича Махсус вакили Исматулла Иргашев иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться