Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Соғлиқни сақлаш вазирлиги: Янги мажмуа травматологик операциялар сонини йилига 8000 тага етказиш имконини беради

2019-04-11 | Соғлиқни сақлаш

Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказининг замонавий андозалар даражасида барпо этилган ва энг сўнгги тиббий технологиялар билан жиҳозланган етти қаватли янги мажмуаси фойдаланишга топширилди.

Айни пайтда марказда консультатив поликлиника, тез ёрдам бўлими, 240 ўринга мўлжалланган 8 та стационар ва 6 та параклиник бўлим фаолият кўрсатмоқда. Йилига 85 мингдан ортиқ беморга юқори малакали даволаш-консультатив хизмати кўрсатиб келаётган марказ клиникасида 6 мингдан зиёд ноёб амалиётлар ҳам бажарилмоқда.

Барча қулайликларга эга янги мажмуанинг фойдаланишга топширилиши травматология соҳасида кўрсатилаётган тиббий ёрдамни янада такомиллаштиришга замин ҳозирлади. Марказдаги мавжуд ўринлар сони 300 тага етди. Бинода телемедицина, электрон ҳужжатлаштириш, юришни текширувчи лаборатория (GateLab), магнит-резонансли томография, интраоперацион микроскопия, интраоперацион нейромониторинг каби янги диагностика усуллари жорий этилади. Шу билан бирга, бу ерда елка, ошиқ ва майда бўғимларни эндопротезлаш, умуртқа диск чурраларини ёпиқ усулда олиб ташлаш, умуртқа дискларини лазер билан куйдириш, умуртқада эндоскопик операциялар, елка бўғимида артроскопик операциялар, туғма сколиозни оператив даволаш сингари замонавий даволаш технологияларини қўллаш имкониятлари ҳам пайдо бўлади. Сўнги бир йилда марказнинг 30 нафар ходими ҳориждаги нуфузли клиникаларда малака ошириб қайтди.

Мажмуанинг биринчи қаватида шикастланган беморларга шошилинч травматологик ёрдам кўрсатиш бўлими, иккинчи қаватида консультатив поликлиника, учинчи қаватида диагностика лабораториялари, тўртинчи ва бешинчи қаватида травматология ва шикастлар асорати бўлимлари, олтинчи қаватида реанимация бўлими ҳамда еттинчи қаватида операция бўлими жойлашган. Унда тиббиёти ривожланган нуфузли хорижий давлатлардаги замонавий клиникаларда мавжуд бўлган тиббий асбоб-ускуналар ўрнатилди ва компьютерлашган хизмат тизими барпо этилди.

Марказда операциялар сонини йилига 8000 тага, улардан янги технологияли операцияларни 6400 тага ошириш режалаштирилмоқда. Яратилаётган кенг имкониятлар туфайли тиббиёт туризмини ҳам ривожлантирилиб, 1500 нафардан ортиқ беморга ёрдам бериш имкони пайдо бўлади. Сўнгги ютуқларга асосланган операцион блок ва технологиялар АҚШ, Германия, Буюк Британия, Россия давлатларининг нуфузли тиббиёт марказ ва клиникалари билан алоқалар ўрнатилишини таъминлайди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси А. Абдуваҳитов, Бош вазир ўринбосари А. Абдуҳакимов ва Соғлиқни сақлаш вазири А. Шадманов иштирок этди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Поделиться