Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

Термиз темир йўл вокзали замонавий қиёфага кирди

2019-04-04 | Жамият

Халқаро бахшичилик санъати фестивали арафасида замонавий қиёфадаги бундай иншоотнинг фойдаланишга топширилиши сурхондарёликлар учун улкан совға бўлди. 

Қурилиш-монтаж ишларида 500 нафардан зиёд тажрибали қурувчи кечаю-кундуз меҳнат қилди. Дастлаб бинонинг ташқи фасад ва том қисмлари таъмирланди. Амалга оширилган саъй- ҳаракатлар туфайли вокзалнинг кутиш ва юқори даражада хизмат кўрсатиш заллари ҳам замонавий кўринишга эга бўлди. Бундан ташқари, бинода жойлашган она-бола хонаси янгидан жиҳозланди. Замонавий ёритиш тизимлари ўрнатилиб, перрон ҳам таъмирланди.
 
Йўловчи поездларнинг қатнов жадвали акс этган электрон ойна, перрон қисмида ҳамда кутиш залида ахборот олиш таблолари ўрнатилди. Wi-Fi интернет тизими, электрон кутубхона жорий этилди. Вокзал худудида дам олиш хоналари, ногиронлар учун махсус санузел, юк бўлими, замонавий овқатланиш, сайёҳлар ва йўловчилар учун Сурхондарёнинг миллий ҳунармандчилиги акс этган эсдалик совғалар савдо шохобчалари ҳам ташкил қилинди. 
 
Вокзалда 125 нафар ишчи-хизматчи фаолият кўрсатади. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 200 нафар, бир суткада 1200 дан зиёд йўловчига хизмат кўрсатиш имконияти яратилди.
 
Халқаро бахшичилик санъати фестивалига келаётган меҳмонлар янги вокзал биносида тантанали кутиб олинди.
 
 
Зиёдулла Жонибеков, Холмўмин Маматрайимов, Жонибек Қўзимуродов (сурат), ЎзА 

Манба: ЎзА

Поделиться