Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали
Франциялик актёр Ф.Шато “Улуғбек” спектаклида бош қаҳрамон образида саҳнага чиқади
2019-04-04 | Маданият
11-14 апрель кунлари Самарқанд шаҳрида Франциядаги Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциацияси ташкил топганлигининг 30 йиллигини нишонлашга бағишланган халқаро тадбирлар ўтказилади.
Тадбирларга 50 нафарга яқин франциялик тарихчи ва археолог олимлар, ассоциация мутасаддиларининг ташрифи кутилмоқда.
Регистондаги Мирзо Улуғбек мадрасасида мамлакатимиз, хусусан, Соҳибқирон ва авлодларининг Европа давлатлари орасида танилишига катта ҳисса қўшган мутахассисларнинг Темурийлар тарихи ва санъатини ўрганиш ассоциациясининг 30 йиллик фаолияти тақдимоти ўтказилади. Археология институтида “Темурийлар даврида маданият ва санъат” мавзусида кўргазма намойиш этилади.
Франциялик театр актёри Ф.Шато Ўзбек давлат драма театри режиссёри О.Салимов саҳналаштирган “Улуғбек” спектаклида бош қаҳрамон образида саҳнага чиқади.
Меҳмонлар ўзбек миллий кийимлари ва анъанавий “Икат” мавзусида мода намойиши, шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти М.Йўлчиеванинг концерт дастурларидан баҳраманд бўлишади.
Манба: Самарқанд вилояти ҳокимлиги