Ўзбекистон Республикаси
Ҳукумат портали

Архив
2024
Календарь

Воқеалар

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як
Порталда янгилик
  • Сен –қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним! Батафсил>>>
  • Оммавий савдолар орқали сотилиши белгиланган давлат мулки объектлари Батафсил>>>
  • "Давлат органлари ижтимоий тармоқларда" саҳифаси Батафсил>>>
  • Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон! Батафсил>>>
  • «Очиқ бюджет» саҳифаси Батафсил>>>

БМТТД Доимий вакили билан учрашув

2019-04-04 | Сиёсат

2019 йилнинг 3 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги доимий вакили этиб тайинланган Матильда Димовскани қабул қилди. 

Матильда Димовска БМТ Тараққиёт дастури Администратори Аким Штайнернинг уни Ўзбекистонга тайинлангани ҳақидаги мактубини тақдим этди.

Вазир М.Димовскани лавозимга тайинлангани билан табриклади ва унга муваффақиятлар тилади.Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва БМТТД ўртасидаги муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди.

Қайд этилганидек, қабул қилинган 2017-2021-йилларда ривожланишнинг бешта устувор ё’налиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини қоидалари Барқарор тараққиёт мақсадларига (БТМ) мос келади, бу ҳужжатлар бош тамойил - "Инсон манфаатлари ҳамма нарсадан устуң" тамойили бирлаштиради.

Вазир БМТ, жумладан БМТТДнинг экология муаммоларини ҳал этишга кўмаклашишга қаратилган сай-ҳаракатларини юқори баҳолади. Таъкидланганидек, БМТ шафелигида Оролбўйи учун Инсон хавфсизлиги бўйича кўпшериклик траст жамғармасининг ташкил этилиши улкан минтақанинг экологик муаммоларини ҳал этиш соҳасида муҳим воқеа бўлди.

Матильда Димовска мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жараёнида БМТнинг фаол иштирок этиш мақсадини тасдиқлади ва 2016-2020 йилларда Ўзбекистоннинг ривожланиш мақсадларига кўмаклашиш бўйича учун БМТнинг Ҳадли дастурини (UNDAF) амалга ошириш жараёнини юқори баҳолади.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Поделиться